Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд ва Бухоронинг менежмент режасини ишлаб чиқиш учун хориждан мутахассислар келади

Самарқанд ва Бухоронинг менежмент режасини ишлаб чиқиш учун хориждан мутахассислар келади

Самарқанд ва Бухоронинг менежмент режасини ишлаб чиқиш учун хориждан мутахассислар келади. Бу ҳақда Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова хабар бериб ўтди.

— Шаҳарнинг икки режаси бўлади, бош режа ва менежмент режа. Менежмент режа — шаҳарнинг тарихий қисмини бошқариш бўйича бўлади.

Ҳар бир шаҳарнинг ўзига яраша хусусиятлари бўлади. Айтайлик, Хива бошқача, Самарқанд ва Бухоро бошқача. Биз мана шу ўзгачаликни сақлаб қолиш лозим.

Бизга архитектор-реставратор, инженер-реставратор каби объект конструкциясини тушунадиган мутахассислар керак.

Яқинда қурилиш вазирлигидаги шахслардан бирига маълум бир тарихий объектни консервация қилиш ҳақида гапирдим. Аммо гапим унга ёқмади. «Меҳмонлар келадиган жой ярқираб туриши керак, яхшиси бўяб, чиройли қилиб қўяйлик», — дея жавоб берди.

Бизда тарихий объектни тушунадиган одам жуда кам. Бунинг учун аввало тарихни билиш керак. Тарихий объектлар реставрацияси ёлланиб ишлайдиган мардикорлар қўлига қолиб кетган. Бунинг учун тизим бўлиши керак, — дейди Камола Акилова.

Маданият вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева томонидан таъкидланишича, тарихий бинолар билан бирга унга яқин жойда жойлашган маҳаллаларга ҳам тарихий объект мақоми берилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг