«Қуда тараф» тазйиқи билан тақиқланган фильм экранга қайтмоқда
Таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст «Фейсбук»даги саҳифасида бир неча йил илгари тақиқланган фильми эфирга берилишига рухсат этилгани ҳақида маълум қилди.
«Замон ўзгараётгани рост шекилли, бугун «Ўзбекккино»га таклиф қилиб, 2014 йилда «қуда тараф»нинг тазйиқи билан бекитиб қўйилган «Окахон» деган фильмимизни намойиш этишга рухсат беришди», — деб ёзади ёзувчи.
Мурод Муҳаммад Дўст «қуда тараф» дея айнан қайси ташкилотга ишора бергани маълум эмас. Айрим манбаларга кўра, собиқ Миллий хавфсизлик хизмати «қуда томон» ёки «қуда тараф» деб аталган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter