Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Брюс Ли киноларини суратга олган компаниялар фильмлари намойиш этилади

Ўзбекистонда Брюс Ли киноларини суратга олган компаниялар фильмлари намойиш этилади

Фото:«24СМИ»

«Ўзбеккино» миллий агентлиги ва «Uzbekistan film holding» компанияси таклифига биноан 5 декабрь куни хитойлик кинопродюсер Ло Хао «Hunan Heguang Media Co» кинокомпанияси вакиллари Тошкентга келади. Бу «Ўзбеккино» матбуот хизмати вакили Азизбек Қурбонов хабар берди.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишланадиган «Уч шаҳар» ва «Қаҳрамон» бадиий фильмлари хусусида маслаҳатлашиб олишдир. Шунингдек, кино ва сериалларни тасвирга олиш бўйича тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилади.

6 декабрь куни «Ўзбеккино» миллий агентлигида ҳамкорлик масалалари бўйича матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Ташриф давомида Хитойнинг «Orange Sky Golden Harvest Group» ва «Hunan Mango Studios» кинокомпаниялари ишлаган фильмлар намойиш этилади. Ушбу кинокомпаниялар Брюс Ли ва Жеки Чан иштирокидаги фильмларни суратга олгани билан машҳур.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг