Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт карра «Оскар» соҳиби ҳозирги киночиликни танқид қилди

Тўрт карра «Оскар» соҳиби ҳозирги киночиликни танқид қилди

Тўрт карра «Оскар» соҳиби Клинт Иствуд Америка киносининг бугунги аҳволини танқид қилди.

У муаллифлар ва студияларни эски лойиҳаларни «қайта ишлаш»ни бас қилиб, оригинал сюжетларга кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.

Буюк актёр ва режиссёр сценарийлар «кичик студия бунгалоларида» ёзилган ва ҳар бир лойиҳа янги ғояга қурилган эски даврларни қўмсашини айтди.

«Ҳозир деярли ҳамма ремейк ва франшизаларга ўралашиб қолган. Тўғри, бир пайтлар ўзим ҳам шу иш билан шуғулланганман, аммо бунга анча бўлди, энди қизиқмас», — деди у.

Клинт Эствуд 95 ёшда, шунга қарамасдан, кинодан кетиш режасида йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг