Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло I даражали (олтин) «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони олган илк ижодкор бўлди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло I даражали (олтин) «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони олган илк ижодкор бўлди

Фото: «Uza.uz»

Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Бошқаруви раиси Шуҳрат Жалилов Ўзбекистон халқ шоири Шукруллога I даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини топшириш мақсадида шоирнинг хонадонига ташриф буюрди, деб хабар берди «ЎзА».

Президентнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони (I, II, III даражали) таъсис этилган эди. Ушбу кўкрак нишон билан иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳалардаги узоқ йиллик ҳалол меҳнатлари учун меҳнаткашларга, шунингдек, ишламайдиган, жамиятда мустаҳкам оилани сақлаб қолган, фарзандларини катталарга ва кичик авлодга ҳурмат, жамият олдидаги масъулият, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаб ҳурмат қозонган оналарга тақдим этилади.

Шукрулло домла мамлакатимиз шоир ва ёзувчилари орасида «Нуроний» жамғармасининг ана шундай юксак I даражали (олтин) «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган илк ижодкор бўлди. Энди унинг хонадони эшигида  «Бу ерда I даражали  «Меҳнат фахрийси» нишони билан тақдирланган фуқаро Шукрулло истиқомат қилади» ёзуви бўлган белги ўрнатилади.

Шу куни Шуҳрат Жалилов бошчилигидаги «Нуроний» жамғармаси фаоллари Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев хонадонида ҳам бўлиб, ёзувчига I даражали (олтин) «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини тантанали топширдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг