Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бўйлаб достон кечалари ўтказилади

Ўзбекистон бўйлаб достон кечалари ўтказилади

Қашқадарёда «Ворис» номоддий-маданий меросни ривожлантириш маркази ҳамда «Oxus Culture» жамияти ташаббуси билан  вилоят маданият бошқармаси, Абдулла Орипов номидаги ихтисослашган мактаб-интернати, вилоят касаба уюшмалари бирлашмалари ҳамкорлигида достон кечаси ташкиллаштирилди. Кечада ўндан ортиқ бахшилар қатнашди.

«Ворис» номоддий-маданий меросни ривожлантириш маркази директори Фотима Жумаеванинг маълум қилишича, вилоятда шундай достон кечалари етти маротаба ташкил этилган. 

Кечада  Шеробод достончилик мактаби анъаналаридан «Малла савдогар», «Келиной», «Оллоназар Олчинбек», «Алпомиш» халқ достонлари, Хоразм достончилик анъаналаридан «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» ҳамда «Гўрўғлининг туғилиши» достонлари, Қорақалпоғистон достончилик анъаналаридан «Саятхан - Хамра» ва «Кунтуғмиш» достони жонли тарзда, тўлиқ ижро этилди.

Маълум қилинишича, қашқадарёлик бахшилар ўз санъатларини Канада, АҚШ, Ирландия, Англия, Россия, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатларида ҳам намойиш этиб келмоқда.

Қашқадарё вилоятида анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган шундай достон кечаларини Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг