Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Осмондаги болалар»нинг учинчи қисми суратга олинади

«Осмондаги болалар»нинг учинчи қисми суратга олинади

Зулфиқор Мусоқов сценарийси ва режиссёрлигида «Осмондаги болалар-3» бадиий фильми яратилади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Айтилишича, «Осмондаги болалар-3» тўлиқ метражли бадиий фильми аввалги қисмларини такрорламасдан ўзгача талқинда бўлади. Унда «Осмондаги болалар»нинг аввалги фильмларидаги қаҳрамонлар Хуршид, Жавоҳир, Ҳамдам ва Бахтиёрларнинг оталик мақомига эришгани ва фарзандлари билан муносабатлари акс этади.

— Менга телефон ва ижтимоий тармоқлар орқали «Осмондаги болалар» фильмининг навбатдаги қисми қачон чиқади? Бизга қаҳрамонларнинг тақдири қандай бўлгани жуда қизиқ», деган кўплаб мурожаатлар бўлди. Бундан билинадики, томошабин уларни ўзлари билан бир ҳаётда яшаётгандек қабул қилган. Шундан сўнг, «Осмондаги болалар-3» фильми сценарийсини ёздим. Ҳозир ижодий гуруҳ билан мазкур кинофильм устида иш бошлаганмиз, — деган Зулфиқор Мусоқов.

Режиссёрга кўра, қаҳрамонлар ўша-ўша: Хуршид кўзга кўринган жарроҳ, Ҳамдам таниқли сценарист, Жавоҳир спорт мураббийи, Бахтиёр эса бизнес билан шуғулланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг