Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Наврўз» ресторани ўрнида қуриладиган музей лойиҳаси кўрсатилди (фото)

«Наврўз» ресторани ўрнида қуриладиган музей лойиҳаси кўрсатилди (фото)

Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг муҳандислик ва режалаштириш ечимларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

У Абулқосим мадрасаси, «Истиқлол» санъат саройи ҳамда Алишер Навоий ҳайкали ўртасидаги майдонда барпо этилади. Музей биносининг меъморий концепцияси япониялик машҳур архитектор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилмоқда. Бош лойиҳачи сифатида эса Германиянинг  «Atelier Brückner GmbH» меъморий бюроси иштирок этмоқда.

Тақдимот доирасида «Atelier Brückner» меъморчилик бюроси мутахассислари томонидан объектнинг бош режаси, турли мақсадларга мўлжалланган майдонларнинг муҳандислик ва режалаштириш ечимлари тақдим этилди. Шунингдек, музей лойиҳасини ишлаб чиқишда замонавий технологиялардан кенг фойдаланишга алоҳида урғу берилаётгани таъкидланди.

Давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг тўлиқ тақдимоти 2022 йилнинг апрел ойида ўтказилади. Қурилиш ишлари 2023 йилда тугалланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Наврўз» қабуллар уйи бузилиб, унинг ўрни ва атрофида ижод мактаби, музей биноси, театри биноси ва кутубхона қурилиши маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг