Наврўз муносабати билан ўтказилаётган Кинокарвонда «Аёл қалби» фильми премьера қилинди
Кинематография агентлиги томонидан республика бўйлаб «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми» шиори асосида таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон сафарлари ўтказилмоқда.
Кинематография агентлиги ва Миллий Кинематографияни ривожлантириш Маркази билан ҳамкорликда мазкур тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари иштирокида аҳолини маданий салоҳиятини кўтариш, аъло кайфият улашиш ҳамда хотин-қизлар иштирокини янада фаоллаштириб, кинематография соҳасидаги сўнгги янгиликлар, янги кинокартиналар намойишлари ва ижодий суҳбатлар ўтказилади.
Фарғонада ташкил этилган тадбирлар давомида вилоятнинг Марғилон, Қувасой, Ёзёвон, Олтиариқ, Тошлоқ, Риштон, Қува туманларида ва Фарғона шаҳрида киноижодкорларнинг аҳоли билан ижодий учрашувлари ташкил этилди.
Шунингдек, байрам кунлари «Бир кунлик тўй», «Орзулар қанотида», «Ҳаёт афсунлари» бадиий фильмлари, «Инсон», «Абдулла Орипов», «Матонат мактаби», «Covid-19: синовли кунлар» каби ҳужжатли фильмларнинг телевизион намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Шу билан бирга, Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Жамилахон Пўлатованинг «Аёл қалби» кинокартинасининг премьераси бўлиб ўтди ва ушбу фильм Республикамиздаги давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилинмоқда. Мазкур фильмда тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган фидоий шифокорларнинг касбий фаолияти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
19 март куни Наврўз байрами олдидан Самарқанд вилояти Самарқанд шахридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида режиссёр Али Ҳамраевнинг «Самарқандда қовун таровати» бадиий фильми махсус намойиш этилди.
Кинематография агентлиги томонидан олдинда Кинокарвон сафарлари Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter