«Мона Лиза»га Луврда алоҳида зал ажратилади
Франция президенти Эммануэл Макрон Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» («Жоконда») асари Луврнинг алоҳида залига кўчирилиши ҳақида баёнот берди. Сурат музейдаги бошқа экспозициялардан ажратилиб, уни кириб кўриш учун алоҳида эшик очилади, дейилади The New York Times хабарида.
Лувр реконструкция қилинади, «Жоконда»ни томоша қилувчилар учун эса алоҳида кириш йўли очилади, деди Макрон.
The New York Times маълумотига кўра, ҳар куни Лувр музейини томоша қилиш учун 30 минг киши ташриф буюради, уларнинг тахминан 80 фоизи айнан «Мона Лиза» учун келишади. Шу сабабдан узоқ йиллардан буён асарни алоҳида залга кўчириш таклиф қилиб келинмоқда.
Реконструкция доирасида Луврга ойнаванд пирамидадан ташқари яна бир кириш йўлаги очилади ва бино атрофидаги ҳудуд янгиланади. Таъмирлаш ишларини 2031 йилда якунлаш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter