Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МДҲга аъзо давлатларнинг маданий ҳамкорлиги

МДҲга аъзо давлатларнинг маданий ҳамкорлиги

Фото: Маданият вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 27-28 сентябр кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида кўплаб масалалар илгари сурилган эди.

Шулардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б. Сайфуллаев жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ га аъзо давлатларнинг маданий ҳамкорлик бўйича Кенгашининг XXXIV йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Мазкур йиғилишнинг кун тартибидан «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар маданий меросининг виртуал музейини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг таклифи»ни кўриб чиқиш масаласи ўрин олган.

Шунингдек, йиғилишда МДҲ давлатларининг театр, кино, халқаро кўргазмалар, ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар борасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг