Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МДҲ ва Грузия давлатлари киностудиялари раҳбарларининг кенгаши бўлиб ўтмоқда

МДҲ ва Грузия давлатлари киностудиялари раҳбарларининг кенгаши бўлиб ўтмоқда

Бугун Ўзбекистон Кинематография агентлигида МДҲ давлатлари ва Грузия киностудиялари директорларининг кинематография соҳасидаги ҳамкорлиги бўйича кенгаш ўтказилмоқда. Қатор киностудиялар раҳбарлари иштирокида давом этаётган кенгашда «Ўзбекфильм», «Ленфильм», «Беларусфильм», «Молдавафильм», «Таджикфильм» киностудиялар раҳбарлари ўз маъруза ва таклифлари билан қатнашдилар.

Агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов учрашув аввалида Кенгаш киностудияларни бирлаштириш мақсадида ташкил қилингани таъкидлаб, сўнгги йилларда амалга оширилган халқаро ҳамкорликлар ҳақида сўз юритди. Кенгашда киностудиялар раҳбарлари ўз фаолияти бўйича тақдимотлар қилишди.

— Ўзбекфильмнинг киноконцерн сифатида қайта ташкил этилгани қувонарли ҳодиса. Бу давлатингизда кино соҳасига қаратилаётган эътиборнинг юксак наъмуналаридан бири. Бундай кинопарклар бизда ҳам бўлишини истардим, — дея фикр билдирди Молдовадан ташриф буюрган киностудия вакили.

Тақдимот давомида Беларусфильм раҳбари Владимир Карачевский ўзбек кино соҳаси тажрибасини ўрганиш ва уни жорий этиш механизмларини Кенгаш ижро қўмитасида кўриб чиқишни таклиф қилди.

Кенгаш давомида қўшма лойиҳалар, киностудиялар ва киноконцернлар фаолиятининг самарали моделлари муҳокама қилинди, шунингдек ҳамкорлик бўйича ягона йўл харитасининг лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, ко-продукция бўйича питчинг лойиҳалари тақдим этилди. Шунингдек, директорлар кенгаши таркибига янги иштирокчилар қабул қилиниши айтиб ўтилди.

Куннинг иккинчи қисмида эса кенгаш негизида ташкил этилаётган янги уюшманинг расмий мақоми муҳокамаси ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг