Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ларс Нурен вафот этди

Ларс Нурен вафот этди

Фото: «ТАСС/EPA/Jessica Gow»

Швециялик драматург Ларс Нурен коронавирусга чалиниб ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 26 январь куни «Альберт Бонье» нашриёти хабар берди.

«Бугун «Альберт Бонье» нашриёти унинг оиласидан қайғули топшириқ олди — улар Ларс Нуреннинг 2021 йил 26 январь куни COVID-19 оқибатида вафот этганини эълон қилишни сўрашган», — деб ёзади dagbladet.no нашриёти.

Ларс Нурен 1944 йилда Стокгольмда дунёга келган. У 1963 йилда шеърий китобини яратган. 1993 йилда драматург театр ва телевиденияда иш бошлаб, Шекспир, Ибсен, Чехов драмаларини саҳналаштирди. 1999 йилдан 2007 йилгача Стокгольмдаги Қироллик драма театрига раҳбар қилган.

2009 йилда Нурен Гётеборгдаги Халқ театрини бошқарди, Париж «СКомеди Франсез» ва Осло миллий театрида фаолият кўрсатди. Драматургнинг пьесалари турли тилларга таржима қилиниб, деярли бутун дунёда саҳналаштириб, намойиш этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг