Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кенияда қишлоққа шер ҳужум қилди ва қизчани ғажиб ташлади

Кенияда қишлоққа шер ҳужум қилди ва қизчани ғажиб ташлади

Фото: «Reuters»

Кениянинг Тайта Тавета округида жойлашган Дховуни қишлоғига йўлбарс ҳужум қилди. Фожеа 4 апрел тунида рўй берган.

Йўлбарс аввал Михаэл Нцалу ва унинг оиласига ҳужум қилган. Аммо Нцалулар оиласи қутулиб қолишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг йўлбарс 11 ёшли ўқувчи қиз Аша Муҳаммадга ташланган ва унинг ҳаётига зомин бўлган.

— Йўлбарс менга ҳужум қилди. Мен уйга қараб қочдим, у эса ортимдан келди ва рафиқам ҳамда фарзандимга ҳам ташланди. Биз бир амаллаб уни уйдан ҳайдаб чиқара олдик, — дейди Нцалу. Унинг гапига қараганда, шундан сўнг йўлбарс Аша Муҳаммадни кўриб қолган.

Кения ёввойи табиат ҳимояси хавфсизлик хизмати ходимлари дарҳол қишлоққа етиб келган ва йўлбарсни ўлдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг