Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жаҳон тарихи» дарслигидан Киану Ривзнинг фотошопини топишди — Украина

«Жаҳон тарихи» дарслигидан Киану Ривзнинг фотошопини топишди — Украина

Фото: «Tjournal.ru»

Ижтимоий тармоқларнинг синчков  фойдаланувчилари Украинада 10-синфлар учун чиқарилган «Всесвітня історія» («Жаҳон тарихи») дарслигидан Голливуд юлдузи Киану Ривзнинг фотошопини топишди. Бу ҳақда «Tjournal.ru»да хабар қолдирилди.

«Всесвітня історія» («Жаҳон тарихи») дарслиги муаллифи — тарих фанлари номзоди, Украина Холокостни ўрганиш институти директори Игорь Шупак. У бошқа синфлар учун ҳам тарих дарсликлари ёзган. Ушбу дарсликка аннотацияда Украина таълим ва фан вазирлиги томонидан тавсия этилгани кўрсатилган.

Сураткаш Чарльз Эббетс 1932 йили Нью-Йоркдаги Рокфеллер марказини қураётган ишчиларнинг тушлик манзарасини тасвирга олган ва бу фото  «Осмонўпардаги тушлик» («Lunch a top a Skyscraper») номи билан машҳур эди. Фотошопчилар Киану Ривзни ана шу ишчилар қаторига жойлаб юборишган.

Кўриниб турибдики, дарслик муаллифлари интернетдан кўчириб олишда суратнинг фотошоплигини назардан қочиришган.

Ушбу дарсликнинг электрон кўринишини интернетда топишингиз мумкин — «TJ» буни текшириб ҳам кўрди: китобнинг 58-бетини очсангиз, АҚШнинг Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари оралиғидаги тарихига бағишланган бобда, Киану Ривзни албатта кўрасиз.

Фотосуратнинг асл нусхасида 11 киши тасвирланган. 12-чиси бор суратни кўрсангиз, билингки, бу фотошоп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг