Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишчи гуруҳ борганда муаммони яшириш эмас, кўрсатиш керак — Вазир ўринбосари

Ишчи гуруҳ борганда муаммони яшириш эмас, кўрсатиш керак — Вазир ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Маданият вазирлиги тасарруфидаги Таълим муассасаларини ўрганиш тўғрисидаги тақдимномаси муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Болалар мусиқа ва санъат мактабларида аниқланган камчиликлар юзасидан фикр-мулоҳаза юритилди.

Видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров, Бош прокуратура ходимлари ҳамда вазирликнинг Таълим муассасалари ва соҳани методологик таъминлаш бошқармаси вакиллари иштирок этди.

«Ҳар бир мусиқа мактабида инвентаризация ўтказилади. Туманларда фаолият олиб бораётган мусиқа мактабларига турли ташкилотлар кириб олган, буни мен Андижон Фарғона ва Наманган мисолида кўрдим. Бу нотўғри. Бирорта ташкилот мактабга жойлашмаслиги лозим.

Буни қаттиқ назоратга оламиз. Сабаби мусиқа мактаби бу эгаси йўқ ташкилот эмас, у жой ижодкор ёшларни тарбиялайдиган маданият ва санъатни тарғиб қилувчи маскандир.

Бугун мактабларнинг баъзи хоналарида мусиқа асбоблари чанг босиб ётибди. Баъзи мактабларда эса уларни қадрига етмайдиган раҳбарлар ишлаяпти. Бизга ўз касби учун жонини берадиган, фидоий раҳбарлар керак» – деди вазирнинг биринчи ўрибосари Жамол Носиров.

Йиғилиш давомида вилоятларда кадрлар масаласи оқсаётганлиги, айниқса, «Қўғирчоқ театр»ларга салоҳиятли кадрлар жалб этилмаётгани танқид остига олинди. Шунингдек, хизмат сафарлари билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш лозимлиги қайд этилди:

— Маданият вазирлиги аппарати ходимларининг ташрифини тантанали кутиб олиш ҳолатлари бартараф этилсин. Ишчи гуруҳ борганида муаммо ва камчиликни яшириш эмас уни ошкор қилиш керак. Сабаби муаммо бу бошимиз устидаги булут эмаски, бир пастда ўтиб кетса.

Ишчи гуруҳ сизни танқид қилишга эмас, муаммонгизни ечишга боради. Шу сабабли муаммони борича кўрсатинг, — дея таъкидлади Ж.Носиров

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг