Ҳунармандчилик фестивалига бағишлаб марка чиқарилди
Қадимий Қўқон шаҳрида 10 сентябрдан 15 сентябргача биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилмоқда.
Ушбу муҳим маданий-маърифий тадбир муносабати билан «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан почта маркаси тайёрланди. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019 йил 5 сентябрдан Халқаро ҳунармандчилик фестивалига бағишланган махсус почта маркалари туркуми муомалага киритилди.
Туркум 2 та кичик варақ кўринишида: биринчи кичик варақ Архитектурага бағишланган, иккинчи кичик варақ халқ амалий санъатига бағишланган. Ҳар бир кичик варақ 8 та почта маркасидан ва 1 та купондан иборат ҳамда улар учун совғабоп кляссерлар ҳам тайёрланган.
Почта маркаларида Қўқон шаҳрининг тарихий обидалари ҳамда Ўзбекистон халқ-амалий санъатининг бетакрор ва бебаҳо намуналари акс эттирилган.
Почта маркаси бир неча рангда ишланиб, офсет усулида босилган. Перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Почта маркаларининг ўлчамлари 52х37 мм. Кичик варақларнинг ўлчамлари 180х230мм, 180х190мм. Туркумнинг умумий адади 6 минг нусха.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter