«Форсаж» фильми юлдузи яна ота бўлди
«Форсаж» фильми орқали мухлислар орасида машҳур бўлган актёр Дуэйн Жонсоннинг рафиқаси Лорен Хашиан қиз фарзандни дунёга келтирди. Унга Тиан дея исм қўйишган. Бу оиланинг иккинчи ва Дуэйннинг учинчи фарзанди саналади. Бу ҳақда « Hellomagazine.com» хабар бермоқда.
Мазкур янгиликни актёр ўзининг «Instagram»даги саҳифасида маълум қилган. Дуэйн фарзанди билан тушган расмига қуйидагича изоҳ берган: «Тиана Жиа Жонсон бу дунёга табиатнинг ҳақиқий кучи сифатида дунёга келди».
Лорен ва Дуэйн 10 йилдан бери бирга яшайдилар ва уларнинг Жасмин исмли икки яшар қизчаси бор. Лорен билан учрашгунга қадар Дуэйн продюсер Дени Гарсия билан турмуш қурган бўлиб, уларнинг Симон исмли 17 ёшли қизи бор эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter