Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Форсаж-9» пандемия рекордини ўрнатди

«Форсаж-9» пандемия рекордини ўрнатди

«Форсаж-9» филми дунё бўйича 700 млн. доллар даромад кўрди. Бу сўнгги 2 йилдаги энг кассабоп натижа ҳисобланади.

Кино АҚШда $172,6 млн., халқаро кинотеатрларда эса $528 млн. даромад қилган. Бундай катта даромад кўрган охирги Ҳолливуд филми «Жуманжи: янги босқич» картинаси эди ($800 млн.).

«Форсаж-9» кинопрокатда пандемия рекордини қўйди. АҚШда у «Қора бева»дан кейин оммалашган картина бўлди.

Франшизанинг 10-қисми январда суратга олина бошланади ва 2023 йилда экранларга чиқади. «Форсаж-11» съёмкаси эса 10-қисмидан кейиноқ старт олади ва Вин Дизелнинг айтишича, охирги қисми бўлади.

2021 йилда премьераси кутилаётган катта филмлар ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг