Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дебют старт — 2021» ёшлар кинофестивалининг ғолиблари тақдирланди

«Дебют старт — 2021» ёшлар кинофестивалининг ғолиблари тақдирланди

Бугун «Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли» киноойлиги доирасида «Ўзбекфильм» киноконцернида Ўзбекистон Кинематография агентлиги «Ёшлик» киностудияси томонидан «Дебют старт — 2021» ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтди.

Ёшлар миллий кинофестивали «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йилида ёш киноижодкорлар ўртасида ижодий рақобат муҳитини шакллантириш, Янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар, янгича ғоялар ва қарашларни акс эттириш мақсадида ўтказилди.

«Дебют старт — 2021» қисқа метражли фильмлар фестивалида ғолиблар «Энг яхши сценарий» номинациясида «Олимпиада» фильми учун Умрбек Рўзимов, «Энг яхши операторлик иши» номинациясида «Ҳали уруш тугамади» фильми учун Одилбек Касимов, «Энг яхши рассом» номинациясида «Ҳали уруш тугамади» фильми учун Муҳаммадали Раҳимов, «Энг яхши эркак роли» номинациясида «Монтаж» фильми учун Аслиддин Амруллаев, «Энг яхши аёл роли» номинациясида «Қовоқ менинг жону дилим» фильми учун Ойпарча Абдуллаева, «Ҳайъатнинг махсус соврини» билан «Шарпа» фильми ва «Янги Ўзбекистоннинг ғояси» номинациясида «Ҳали уруш тугамади» фильмлари тақдирланди.

Шунингдек, «Гран-при» совринлари: 3 даражали cертификат «Ҳали уруш тугамади» фильми учун 200.000.000 сўм миқдордаги грант, 2 даражали сертификат «Монтаж» фильми учун 300.000.000 сўм миқдордаги грант, 1 даражали бош соврин «Ҳали уруш тугамади» фильми учун 500.000.000 сўм миқдордаги грант 2022 йилда янги кинолойиҳалар суратга олиш учун тақдим этилди.

Миллий кинофестиваль давомида ёшлар учун шоу-концерт ташкил этилди. «Миллий кинематография — Янги Ўзбекистоннинг тимсоли» киноойлиги доирасида шунингдек, олдинда қатор тадбирлар ҳамда янги фильмларнинг премьералари бўлиши кутилмоқда. Киноойлик 2022 йил 14 январгача давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг