Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кинематография агентлигига янги раҳбар тайинланди

Кинематография агентлигига янги раҳбар тайинланди

2017 йилдан буён Кинематография агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Шуҳрат Ризаев агентлик директори лавозимига тайинланди.

У 1958 йил 10 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тугатган. Маданият ва спорт ишлари вазирлигида, Ойбек музейида, Президент девони ва Вазирлар Маҳкамасида, Давлат ва жамият қурилиши академияси фаолият юритган.

2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев фармони асосида «Дўстлик» ордени билан мукофотланган. 2021 йилда эса «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонига сазовор бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, агентликнинг аввалги раҳбари Фирдавс Абдухаликов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг