Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш ҳақидаги президент қарори имзоланди.
Ҳужжатга кўра:
- Институтда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
- 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриатда 2 та янги таълим йўналиши (бастакорлик санъати, санъатшунослик: мусиқашунослик) ва магистратурада 2 та янги мутахассислик (овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги, мусиқа санъати) очилади;
- Консерваторияда ҳозирда таҳсил олаётган бакалавриатнинг 2–4 курс ва магистратуранинг 2-курс талабалари ўқишини Институтда давом эттирилади.
Институтнинг асосий вазифалари белгиланмоқда, жумладан:
- юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
- миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг «Олтин фонди»ни яратиш ҳамда уларни нотага кўчириш ва амалиётга кенг жорий этиш;
- миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари (324 та), ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари (17 та), мактаб-интернатлар (8 та) ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига (2 та) Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда мамлакатимизда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада ижодкорлари бириктирилади ҳамда «Маҳорат дарслари» йўлга қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter