Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оскар» мукофоти ғолиблари аниқланди

«Оскар» мукофоти ғолиблари аниқланди

Фото: «Филм ПРО»

Лос Анжелесда анъанавий «Оскар» киномукофоти ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Яшил китоб» — йилнинг «Энг яхши фильми» деб топилди. Фильм режиссёри Питер Фареллига мукофотни таниқли актриса Жулия Робертс топширди.

Питер Фарелли

Мексикалик Альфонсо Куарон оқ-қора тасвирли «Рома» фильми учун «Энг яхши режиссёр» деб топилди. Унга мукофотни ватандоши Гильермо дель Торо топширди.

Альфонсо Куарон

«Энг яхши эркак роли» номинациясида актёр Рами Малек «Оскар»ни қўлга киритди. У «Богем рапсодияси» фильмида «Queen» гуруҳи вокалисти Фредди Меркьюрининг образини яратди.

Рами Малек

Буюк Британия қироличаси Анна ролини ўйнаган Оливия Колман «Энг яхши актриса» деб топилди (Йоргос Лантимоснинг «Фаворитка» фильми).   

Оливия Колман

Ғолибларнинг умумий рўйхати:

Чет тилдаги энг яхши фильм — «Рома» (Мексика)

Энг яхши мультфильм — «Ўргимчак-одам»

Энг яхши визуал эффектлар — «Биринчи одам»

Энг яхши сценарий — «Яшил китоб»

Энг яхши актёр — Рами Малик («Богем рапсодияси»)

Энг яхши актриса — Оливия Колман (Севимли)

Энг яхши режиссёр — Альфонсо Куарон (Рома)

Энг яхши фильм — «Яшил китоб»

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг