Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анимацион фестивалда кўплаб болаларни кўриб, жуда хурсанд бўлдим — грузиялик мутахассис

Анимацион фестивалда кўплаб болаларни кўриб, жуда хурсанд бўлдим — грузиялик мутахассис

Тошкент халқаро анимация форуми иштирокчиси, Батумидаги Tofuzi халқаро анимация фестивали директори (Грузия) Зураб Диасамидзе форум ҳақида фикр билдириб ўтди.

Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган анимацион фестивалда иштирок этаётганимдан мамнунман. Кеча фестивалнинг биринчи куни бўлиб ўтди, унинг дастурида анимация соҳасининг моҳир усталари ҳам, ҳаваскорлар ҳам иштирок этишди.

Очилиш маросимида томошабинлар залида кўплаб болаларни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Зеро, анимация болалар учун севимли бўлган олам, биз, катталар эса ушбу оламни гўзал бўёқлар билан безашга ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳозирда форум доирасида кўплаб болалар иштирокида воркшоплар ўтказилмоқда, улар қандай ишлаётганини, қизиқиш билан ўзаро мулоқот қилаётганини кўриб турибман. Умид қиламанки, ушбу форум катта муваффақиятлар учун ҳақиқий платформага айланади. Ўйлайманки, бир неча йилдан сўнг биз ўзбек аниматорларининг ижодини жаҳон экранларида томоша қиламиз, — деди грузиялик мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг