Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги нишонланиши кутилмоқда
Ўзбекистоннинг ташаббусига асосан ЮНEСКО томонидан Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақида қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Бу хақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпогистонлик сайловчилар билан учрашув вақтида маълум қилди.
"Шу йил охиригача ЮНEСКОнинг 2023 йилда қомусий аллома, биринчи Ренессанс даврининг буюк намояндаси Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақида қарори қабул қилиниши кутилмоқда.
Албатта, ушбу тарихий санани халқимиз билан биргаликда, улуғ аждодимизнинг юксак мақомига муносиб равишда кенг нишонлаймиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter