Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деҳлида Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади

Деҳлида Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади

Ҳиндистон пойтахтида жойлашган Жамия Миллия Исламия (Jamia Millia Islamia - JMI) университети ҳудудида буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади.

Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳатов ва университет ректори профессор Нажма Ахтар учрашуви чоғида бу ҳақда келишувга эришилган.

Учрашув чоғида профессор Нажма Ахтар Абу Райҳон Берунийнинг бой илмий меросига юқори баҳо бериб, унинг «Китоб ул-ҳинд» асари Ҳиндистон ҳақида ёзилган илк ноёб илмий асарлардан бири эканини таъкидлади. Шу боис қомусий олим ҳайкали унинг жаҳон ҳамжамияти, жумладан, ҳинд халқи олдидаги хизматларининг юксак эътирофи рамзи бўлади.

Абу Райҳон Беруний ҳайкалини олий билим юртининг ҳуқуқшунослик, хорижий тиллар департаменти, дизайн ва инновация департаменти, араб-ҳинд маданият маркази ва бошқа бўлинмалари туташган гавжум майдончада ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ҳайкал университетга Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг