Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонланади

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонланади

«Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022–2023 йилларда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланади.

Буюк аллома юбилейида нималар режалаштирилган:

  • «Буюк Беруний мероси» халқаро сайёҳлик маршрутлари йўлга қўйилади;
  • 2023 йил якунигача Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилади;
  • аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликлар реставрация қилинади;
  • Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва Хоразм Маъмун академиясида маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва консервация қилишга ихтисослашган лаборатория ташкил қилинади;
  • ўқувчилар ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ўтказилади.

Шунингдек, Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилади.

  • 2022 йил декабргача «Беруний ва ёшлар» махсус дастури ишлаб чиқилиб, мутафаккир ҳаётига оид маълумотлар, унинг илмий-маърифий асарлари жамланган мобил илова яратилади.

Қарорга кўра, алломанинг тўлиқ асарлари туркумини ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, араб ва форс тилларида нашр этиш чоралари кўрилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг