Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

50 долларга сотиб олинган асар Ван Гог ижодига мансуб бўлиши мумкин

50 долларга сотиб олинган асар Ван Гог ижодига мансуб бўлиши мумкин

Гараж кимошди савдосида 50 долларга харид қилинган сурат Ван Гогнинг йўқолган асари бўлиши мумкин, бу ҳақда UPI хабар берди.

Миннетонк (АҚШ, Миннесота штати)даги гараж аукционида сотиб олинган «Элимар» тасвирий санъат асари ҳақиқийлиги экспертлар томонидан тасдиқланди. Мутахассисларнинг фикрича, у таниқли рассом Винсент Ван Гогнинг узоқ йиллар муқаддам йўқолган асари бўлиши мумкин.

Тадқиқотга кўра, Ван Гог Франциядаги руҳий хасталиклар шифохонасида бўлган пайтида, 1889 йилда «Элимар» устида ишлаган. Буюк рассом энг машҳур асарларидан бири — «Юлдузли тун»ни ҳам шу ерда чизган. Бугунги кунда унинг асарлари миллионлаб долларга сотилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг