Захира учун ажратилган маблағларни «еб кетиш» ва бошқа ҳолат билан боғлиқ 87 та жиноят фош этилди — Бош прокуратура

Бош прокуратура бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсилигини таъминлаш, бу борада қонучиликкка риоя этилиши юзасидан амалш оширилаётган ишлар хусусида ахборот берди.
Унга кўра, олиб сотарлар қўлида сарсон бўлаётган деҳқонларга хоҳлаган бозорларида тўғридан-тўғри ўз маҳсулотларини сотишга шароит яратиб берилади. Шу мақсадда Тошкент шаҳридаги 13 та деҳқон бозорида деҳқонлар 70 та музлатгич, 615 та савдо растаси, 700 дан ортиқ тарози ва бошқа воситалари билан таъминланди.
Доимий деҳқон бозорисиз, таъминоти улгуржи бозорларга боғлиқ 15 туман аҳолисини арзон маҳсулот билан таъминлаш учун «даладан дастурхонга» механизми ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Тўсатдан юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида маҳсулотлар захираси доимий шакллантириб борилаётганига урғу берган Ф. Очилов ўтказилган тадбирларда қарийб 6 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларининг қиммат сотилиши олди олинганини алоҳида қайд этди.
Яна бир оғриқли маълумот шуки, қишлоқ хўжалиги ерларини коррупцион жиноятлар орқали сотиш, захира учун ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ 87 та жиноят аниқланган. Ҳар бир жиноят ишида камида битта ва ундан кўп «мазахўрак» туриши эҳтимоли инобатга олинса, пандемия кимлар учун аза, кимларгадир «мазза» бўлаётгани яна бир бор ойдинлашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter