Хитойлик шифокорлар коронавирусдан қорайиб кетишди
Коронавирус туфайли ҳалок бўлишига оз қолган хитойлик шифокорлар териси қорайиб кетганини пайқаб қолишган. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Ю Фан ва Ху Вейфенг исмли шифокорлар жорий йил январь ойида Ухань марказий шифохонасида беморларни даволаётганда вирусни юқтириб олишган. Экстракорпораль мембранали оксигенация (ЭКМО) усули билан даволангач, касалликни енгиб, ҳушига келишган.
Коронавирус организмга тарқалгач, жигар зарарланган. Бунинг натижасида келиб чиққан гормонал дисбаланс шифокорларнинг териси нотабиий тусга киришига сабаб бўлган, дея маълум қилишди клиникадаги тиббиёт ходимлари.
«Илк бор ўзимга келиб, аҳволимдан бохабар бўлганимда қўрқиб кетдим. Кўп даҳшатли туш кўрдим», — деди шифокорлардан бири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter