Хитойда яна «эски бало» бош кўтармоқда
Хитой расмийлари ўтган кун давомида 27 595 та янги коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатини қайд этди ва бу пандемия учун янги антирекордга айланди, дея ёзади Eura Asia Daily.
Хитой Гигиена ва саломатлик давлат қўмитасининг 11 апрел куни эълон қилинган маълумотлари ҳам буни тасдиқлайди.
Бу кўрсаткич икки кун аввалги кўрсаткичга нисбатан 15,3 фоизга юқори бўлиб, роппа-роса бир ҳафта олдин қайд этилган ўсиш динамикасидан икки баравар юқори бўлди.
Департаментнинг кенг тарқалган баёнотида таъкидланишича, якшанба куни аниқланганлар орасида иситма, йўтал ва дармонсизлик бор-йўғи 1184 кишида аниқланган, қолган 26411 нафари асемптоматик ташувчилардир. Касалланган шахслардан фақат 86 нафари чет элдан келган. Ҳозирда даволанаётганлар сони 242 минг кишидан ошиб кетди, бу 4 апрелдаги рақамдан икки баробар ортиқдир.
Аввалроқ ЖССТ тадқиқотчилари COVID-19нинг энг юқумли варианти аниқланганини эълон қилганди. Унга «ХЕ» деб ном берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter