Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда COVID-19 беморларининг 93 фоизидан кўпи тузалди

Хитойда COVID-19 беморларининг 93 фоизидан кўпи тузалди

Фото: «Bangkok Post»

Хитойда коронавирусга чалинганлар сони (маҳаллий ва четдан юқтириб келганлар) кундан-кунга камаймоқда.

Касалхоналарда даволанаётган беморлар сони минг нафардан озроқ қолмоқда, беморларнинг 93,2 фоизи соғайиб кетган, 5,59 фоизи вафот этган, дейилади ХХР соғлиқни сақлаш масалалари давлат қўмитаси маълумотида.

Энг охирги маълумотларга кўра, катта Хитойда (материк қисми) коронавирус аниқланиш ҳолати 82 798 тага етди, шундан 77 207 нафар (93,2 фоиз) бемор шифо топган ва касалхонадан уйига жавоб берилган.

Эпидемия бошланганидан бери, Хубэй провинциясини ҳисобламаганда, Хитойда касаллик 14 670 кишида аниқланиб, шундан 120 таси ўлим билан тугаган.

Коронавирус ўчоғи — Хубэйнинг ўзида касаллик 68 128 кишидан аниқланиб, 4512 киши (6,62 фоиз) унинг қурбонига айланган. Хубэй марказий шаҳри Уханда эса ўлим кўрсаткичи 7,68 фоизга тенг бўлди.

Хитой бўйича коронавирус жами қурбонлари 4632 нафарга (5,59 фоиз) етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг