Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйда ўтириб юлдуз бўлиш мумкинми? Карантиндагилар учун танлов эълон қилинди

Уйда ўтириб юлдуз бўлиш мумкинми? Карантиндагилар учун танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «Уйдаги юлдузлар» танловини эълон қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Танлов шартлари: карантин даврида уйингизда ижод билан машғул эканингизни тасвирга олиб, ижод намунангизни @mvforbot ботига юборинг. Иштирокчилар ёши чегараланмаган, яъни танловда барча Ўзбекистон фуқаролари қатнашиши мумкин. Ҳар бир йўналиш ғолиби 2 000 000 сўмдан пул мукофотини қўлга киритади. Танлов 25 мартдан 25 апрелга қадар давом этади.

Танлов йўналишлари:

1. Энг яхши чолғу ижрочиси
2. Энг яхши хонанда (мақом, бахши, эстрада ва опера)
3. Энг яхши рақс ижрочиси
4. Энг яхши рассом
5. Энг яхши ҳунарманд

Ушбу йўналишларда танлов ғолиблари танланади ва тақдирланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг