Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон президенти ойлигини COVID-19 га қарши кураш жамғармасига ўтказди

Тожикистон президенти ойлигини COVID-19 га қарши кураш жамғармасига ўтказди

Фото: «РИА Новости»

Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон уч ой давомида шифокорлар маошига қўшимча ҳақ тўлаш учун президент резервидан 12,4 миллион сомони (1,24 миллион доллар) ажратди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шунингдек, Раҳмон ўзининг ойлик маошини (миқдори кўрсатилмаган) республикада COVID-19 пандемиясининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун ташкил этилган жамғарма ҳисобига ўтказди. Бундан ташқари, Тожикистон ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ойлик иш ҳақининг ярмини COVID-19 коронавирусига қарши кураш фондига ажратади, дея маълум қилган ИИВ матбуот маркази.

«Ушбу қарор ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода томонидан ўтказилган видео мулоқот чоғида қабул қилинди. Учрашув чоғида давлат раҳбарининг коронавирус тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида берган топшириқларини бажариш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди», — деб ёзади «РИА Новости».

Ички ишлар вазири ўз қўл остидагиларни давлат ва ҳукумат аср вабосига қарши курашишга тайёр эканлигини, аҳоли ваҳима тушмаслиги учун тушунтирув ишларини олиб боришга чақирди.

«Милиция ходимларига одамларни турли миш-мишларга ишонмасликка, «оддий турмуш тарзига риоя қилишга», шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга (масофа сақлаш, тиббий ниқоб тақиш, тез-тез қўл ювиш) даъват қилиш топширилди)», — дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг