Терминатор вакцина олмаётганларга ўша машҳур сўзини такрорлади
Терминатор вакцина тарафдори. Голливуд актёри Aрнольд Шварценеггер коронавирусга қарши эмлашга чақирди ва антиковидникларни қаттиқ танқид қилди, деб хабар берди МИР 24.
«Вирус бор ва у одамларни ўлдирмоқда. Бунинг олдини олишнинг ягона йўли — эмланиш, ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва қўлни мунтазам ювиш. «Улар эркинлигимни бўғмоқда!» дея қичқирманг. Йўқ !!! Эркинлигингизни маҳкам ушланг, чунки эркинлик билан бирга мажбурият ва масъулият келади», — деди актёр.
Шварценеггернинг ўзи январь ойида эмланди. 73 ёшли актёр буни Лос-Aнжелесда вақтинча тиббий ёрдам пунктига айлантирилган стадионда амалга оширди. Aрни ҳатто машинадан ҳам чиқишига тўғри келмади. Кейин эса актёр ўз мухлисларини ундан ўрнак олишга чақирди ва «Терминатор-2» фильмидаги машҳур иборасини такрорлади:
«Яшашни истасанг, мен билан юр».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter