Тажриба иштирокчисининг ўлимидан сўнг Перу коронавирус вакцинасидан воз кечди
Перу ҳукумати тажрибаларда иштирок этаётган кўнгиллилардан бирининг ўлимидан сўнг Британия-Швециянинг «AstraZeneca» фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган коронавирус вакцинасидан воз кечди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Идоранинг таъкидлашича, клиник синовлар тўғрисида маълумотлар етарли бўлмагани учун ҳукумат «AstraZeneca» билан битимни имзоламайди. У ерда, шунингдек, тажриба иштирокчиларидан бирининг вафот этгани ҳам эслатиб ўтилган.
«Барча мамлакатлар вакцина билан боғлиқ муайян таваккал қилишга тайёр, лекин бу даражада эмас», — деди Перу соғлиқни сақлаш вазири Пилар Массетти.
21 октябрь куни Бразилия соғлиқни сақлашни назорат қилиш миллий агентлиги синовнинг 28 ёшли иштирокчиси «COVID-19 асорати натижасида» вафот этгани ҳақида хабар берди. Кейинчалик йигит синов доирасида препарат эмас, плацебо олгани маълум қилинди. Кўнгиллининг ўлимидан кейин ҳам вакцинани синашни давом эттиришга қарор қилишди.
Бразилияда «AstraZeneca» компанияси препаратини тадқиқ этиш халқаро дастурида жами саккиз минг киши иштирок этмоқда. Улардан фақат ярми реал вакцинани олишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter