Севара Убайдуллаева вакцинадан кейинги эҳтимолий ўлим бўйича маълумот берди
«Вакцинадан кейин ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши мумкин, бу ҳақда вакцина ишлаб чиқувчилар томонидан йўриқномада ёзилган», — дейди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси дейди Севара Убайдуллаева.
Бироқ вакцинадан сўнг кузатиладиган ўлим ҳолати вакцина олгандан кейинги 1 соат оралиғида кузатилиши мумкин.
Ўтиб кетувчи ножўя таъсирлар эса, вакцина олгандан кейинги 3 кунлик давомида кузатилиши мумкин, лекин улар кейин ўтиб кетади. Шуни унутмаслик керакки, бундай ҳолатлар инсон организмининг индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб кузатилади.
«Турли ножўя оқибатлар келиб чиқмаслиги учун вакцина олгандан кейинги кунларда ўз саломатлигингизни муҳофаза қилинг»,—дейди С.Убайдуллаева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter