Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саноқли соатлар ичида юзлаб кишида коронавирус аниқланди

Саноқли соатлар ичида юзлаб кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 9 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 447 (+188) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 56 нафари Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда айни пайтгача 7 082 нафар (+22)  коронавирус инфекциясига чалинган ( 62 фоиз) фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4 316 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг