Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик мутахассислар пандемиянинг қачон тугашини маълум қилишди

Россиялик мутахассислар пандемиянинг қачон тугашини маълум қилишди

Фото: «Newtribuna.ru»

Россия кимё-технология университети олимлари коронавирус пандемиясининг тугаш муддатини маълум қилишди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу июлнинг охирида содир бўлади, дея хабар берди «Коммерсантъ» газетаси.

Мутахассислар яратган математик моделга кўра, эпидемиянинг охирига қадар мамлакатда 524 минг киши касалликни юқтириб олади. Шу билан бирга, экспертлар минтақаларда чекловларнинг олиб ташланиши муносабати билан COVID-19 тарқалишининг янги тўлқинини истисно қилишмаяпти. Сингапур технология ва дизайн университети мутахассислари бу борада бошқача прогноз қилишганди: уларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, пандемия августнинг охирида ниҳоясига етади.

Маълумотларга кўра, Россияда қарийб 9 мингта янги юқтириш ҳолати қайд этилди. Эпидемия бошлангандан бери касалланганлар умумий сони 500 мингдан ошиб кетди. Айрим ҳудудларда чекловларни олиб ташлашни аллақачон бошлаб юборишган. Масалан, Москвада ўзини-ўзи изоляция қилиш ва ўтказиш тартиби бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг