Путин мигрантларга қўшимча 133 кун муҳлат берди

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги хорижликларнинг мақомини тартибга солиш муддатини узайтириш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.
Фармон билан «Россия Федерациясида чиқариб юбориш режими қўлланилиши муносабати билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида»ги қонуннинг айрим қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, ҳужжатдаги «2025 йил 30 апрелгача» сўзлари «2025 йил 10 сентябргача» деб ўзгартирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter