Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда коронавирус эпидемияси тугайдиган муддат яна кечиктирилди — сингапурлик олимлар

Россияда коронавирус эпидемияси тугайдиган муддат яна кечиктирилди — сингапурлик олимлар

Фото: DW

Россияда коронавирусни юқтирганлар сони ўсаётгани тўғрисида янги маълумотлар олган Сингапур технология ва дизайн университети (SUTD) олимлари бу мамлакатда эпидемия қачон тугаши борасидаги ўз прогнозларини ўзгартиришди.

Университет расмий сайтида берилган янги прогнозга кўра, Россияда эпидемия 2020 йилнинг 24 августида ниҳоясига етади.

Экспертлар, шунинг баробарида, бу прогноз ҳам ўзгариши мумкинлигини айтишмоқда: ҳаммаси мавжуд вазият ва кўрилаётган чораларга боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Сингапур университети Россия бўйича илк прогнозида коронавирус эпидемияси 8 августда тугашини билдирганди, янги ҳисоб-китоблардан кейин эса бу воқеа 12 августгача содир бўлмайди деган хулосага келишганди. Мана энди эса муддатни яна икки ҳафтага кечиктиришди.

Мазкур университет Ўзбекистон ҳақида ҳам прогноз берганди, унга кўра, Ўзбекистонда коронавирус май ойида батамом тугайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг