Расмий хабар. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 15 мартдаги «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилиши»нинг 6-сонли баёни талаблари асосида республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича карантин жорий қилинганлиги муносабати билан 2020 йил 24 март кунидан бошлаб, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул вақтинча тўхтатилди.
Жорий йилнинг 23 март кунидан кейин паспорт, яшаш гувоҳномаси олиш, алмаштириш, пропискани расмийлаштириш, виза ва яшаш гувоҳномасини муддатини узайтириш масалалари юзасидан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат этишни режалаштирган ва вақтинчалик қабул тўхтатилганлиги муносабати билан мурожаат қила олмаган шахслар паспорт тизими ва бўлиш қоидаларини бузган деб ҳисобланмайди.
Фуқароларга тегишли маълумотларни ҳамда телефон рақамларни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг сайтидан олишингиз мумкин, дейилади Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter