Помпео: коронавирус Ухань лабораториясидан тарқалганини тасдиқловчи далиллар бор
АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг сўзларига кўра, Вашингтон янги коронавирус Хитойнинг Ухань шаҳар лабораториясидан тарқала бошлаганини тасдиқловчи етарлича далилларга эга. Вируснинг сунъий келиб чиқиши ҳақида у «ABC News»га берган интервьюсида маълум қилди.
«Вирус Ухандаги лабораториядан тарқала бошлаганини исботловчи жуда кўп далиллар бор. Дунёнинг энг яхши экспертлари ҳалигача вирус одам томонидан яратилган деб ҳисоблайди ва бунга ишонмаслик учун айни вақтда менда ҳеч қандай асос йўқ», — деди Помпео.
Бироқ АҚШ давлат котиби олимларнинг ДНК таҳлилларига асосланган вируснинг табиий келиб чиқиши ҳақидаги баёнотлари билан танишлиги ва уларнинг аниқлигига шубҳа қилмаслигини ҳам қўшиб қўйган. Кейин эса инфекция қасддан тарқатилганми ёки бирор воқеа билан боғлиқми деган саволга жавоб беришдан бош тортган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter