Пневмония билан курашаётган жами беморлар сони маълум қилинди
Шу йилнинг 5 июлидан бошлаб юртимизда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари билан бирга пневмония аниқланган беморлар ҳақида ҳам маълумот бериб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати юртимизда пневмония билан оғриган беморлар ҳақида маълумотлар акс этган жадвални тақдим қилди.
Унга кўра, 5 июлдан бугунга қадар 7 996 нафар беморларда пневмония аниқланган бўлса, уларнинг 2 503 нафари соғайиб чиқди.
Энг кўп пневмония ҳолатлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Жиззах ва Қорақалпоғистонга тўғри келади.
Пневмонияга чалинганлар орасида вафот этганлар сони очиқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter