Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзметкомбинат» бошқаруви раиси 42 ёшида вафот этди

«Ўзметкомбинат» бошқаруви раиси 42 ёшида вафот этди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вьюненко вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Сергей Анатольевич 1978 йилда Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида туғилган. Евроосиё Инновацион университетини тамомлаган. Бутун умрини металлургия саноатига бағишлади.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда «Қозоғистон алюмин» акциядорлик жамиятида қувурлар монтажчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик йирик металлургия корхоналарида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

«С. Анатольевич металлургларнинг фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратар эди. Сергей Анатольевич Вьюненко Тошкент вилояти аҳолиси қалбида малакали ва тажрибали раҳбар сифатида абадий қолади», дейилади хабарда.

«Xabar.uz»даги маълумотларга кўра, Сергей Вьюненко коронавирусдан даволанаётган бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг