Ўзбекистонда кутилмаганда коронавирус юқтирганлар кўпая бошлади
2022 йил 16 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239435 (+59) нафарни ташкил этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 14 июн куни бор-йўғи саккиз кишида касаллик қайд этилган. 15 июн куни эса 57 бемор қайд этилган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Самарқанд вилоятида,
4 нафари Сурхондарё вилоятида,
1 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Тошкент вилоятида,
45 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган, дейилади ССВ маълумотида.
Кеча кун давомида
Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 2 нафар,
Тошкент шаҳрида 32 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237549 (+37) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter