Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда кутилмаганда коронавирус юқтирганлар кўпая бошлади

Ўзбекистонда кутилмаганда коронавирус юқтирганлар кўпая бошлади

Фото: Xabar.uz

2022 йил 16 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239435 (+59) нафарни ташкил этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 14 июн куни бор-йўғи саккиз кишида касаллик қайд этилган. 15 июн куни  эса 57 бемор қайд этилган. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Самарқанд вилоятида,
4 нафари Сурхондарё вилоятида,
1 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Тошкент вилоятида,
45 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган, дейилади ССВ маълумотида.

Кеча кун давомида

Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 2 нафар,
Тошкент шаҳрида 32 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237549 (+37) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг