Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Омикрон харитаси»даги мамлакатлар сони 110 тага етди

«Омикрон харитаси»даги мамлакатлар сони 110 тага етди

Фото: LRT

COVID-19нинг «омикрон» штамми аниқланган мамлакатлар сони 110 тага етди, гарчи «дельта» вариантидан хавфсизроқ бўлса-да, тарқалиш суръатлари юқорили боис, янги штамм соғлиқни сақлаш тизимларига жиддий таъсир ўтказиши мумкин, дейилади ЖССТ баёнотида.

«Омикрон»нинг клиник оғирлиги мавҳумлигича қолмоқда, ҳозирча «дельта»дан енгил кўрингани билан, юқумлилик даражаси каррасига юқори, бу эса соғлиқни сақлаш тизимларига юкланишни ошириб юбориб, касалланишлар сезиларли равишда кўпайишига олиб келиши мумкин», — дейилади баёнотда.

Ташкилот «омикрон» таъсири аҳолининг энг ҳимояланмаган қатламлари, хусусан, вакцинация билан қамраб олиниши ва жамоавий иммунитет паст мамлакатларда юқори бўлишига урғу берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг