Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Омикрон» кириб борган мамлакатлар сони 80 тага яқинлашди

«Омикрон» кириб борган мамлакатлар сони 80 тага яқинлашди

Фото: REN TV

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус «омикрон» штамми қайд этилган мамлакатлар сони 77 тага етгани ҳақида баёнот берди.

Гебрейесусга кўра, «омикрон» кириб борган мамлакатлар сони аслида бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, шунчаки, ҳозирча аниқланмаган. Гарчи ушбу штамм билан касалланганда оғир ҳолатлар нисбатан кам бўлса-да, уни юқтириб олиш суръати ўта юқори, шу боис касаллар сони кўплигидан шифохоналарда жой етмай қолиши хавфи бор.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг S-оқсилда 32 мутацияга эга янги штамми ЖАР ва Ботсванада шу йилнинг ноябрь ойи бошларида биринчи марта аниқланганди. ЖССТнинг 26 ноябрдаги фавқулодда йиғилишида бу штаммга юнон алифбесининг 15-ҳарфи — «омикрон» номи берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг