Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда коронавирус манбаи топилди

Нью-Йоркда коронавирус манбаи топилди

Фото: «Youtube.com»

Нью-Йорк ҳукумати коронавирус манбаини топишди. Штат губернатори Эндрю Куомонинг сўзларига кўра, вирус Италиядан келган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Куомо АҚШ Шимоли-Шарқий университети ўтказган тадқиқот натижаларини келтириб ўтган. Унга кўра, штатда коронавирус илк бор қайд этилган 1 мартга қадар ўн минглаб одамлар касалликни юқтириб бўлишган.

Унинг таъкидлашича, Америка президенти Дональд Трамп 2 февраль куни, яъни Уханда инфекция тарқалганлиги ҳақидаги илк хабарлар пайдо бўлгач бир ойдан сўнг Хитойдан келишни тақиқлашни жорий этишни буюрди. Лекин Европадан мамлакатга киришни чеклаш тўғрисидаги қарор фақатгина март ойида, АҚШда вирус тарқалиб кетгандан кейингина қабул қилинган.

«Биз Хитойга боришни тақиқлагунимизга қадар вирус Хитойдан парвоз қилиб бўлганди», — деб изоҳлайди Куомо.

Нью-Йорк губернатори АҚШ маъмурларини январь ва февралда хавотирли хабарлар кела бошлаган Хитойдаги эпидемияга қарши суст ҳаракат қилганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, бу икки ой ичида Европадан Нью-Йорк ва Нью-Жерси аэропортларига 2,2 миллион киши учиб келди. Уларнинг кўпчилиги касалликни юқтирган бўлиши мумкин.

Йўл қўйилган хатолардан сабоқ чиқариш керак. Чунки инфекция кузда яна авж олиши ёки янги вирус пайдо бўлиши мумкин, деб таъкидлайди Куомо.

Нью-Йорк АҚШда COVID-19 нинг асосий ўчоғи ҳисобланади. Мазкур штат коронавирусга чалинганлар бўйича дунёнинг барча мамлакатларидан ўзиб кетди. Маълумотларга кўра, у ерда 263 мингдан ортиқ киши вирусни юқтириб олган. 16 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг